Суперлига 14-тур. Томошабинлар ташрифи: Қарши ва Жиззах етакчи

Iskandarov Abdulaziz
4 авг 2022
Суперлиганинг 14-тур баҳслари ортда қолди.

Ушбу турда стадионларга жами 20 953 нафар томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2 993 нафар мухлис тўғри келмоқда. Энг яхши кўрсаткич "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувида қайд этилди, 8 114 киши. Кейинги ўринларда "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 4 572, АГМК - "Металлург" 3, 450 киши, кўпчиликнинг диққат марказида бўлган Фарғона дербисини эса 1 622 нафар ишқибоз  бевосита стадиондан кузатди. Энг паст натижа эса Олмалиқда кечган "Сурхон" - "Олимпик" учрашувида бўлди, 215 киши. Тошкентда кечган ўйинларда: "Пахтакор" - "Динамо" 1 057 киши, "Локомотив" - "Қизилқум" 1 923 киши ташрифи кузатилди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia