UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  10 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли"

Яйпаннинг "Турон" клуби ёзги трансферлар вақтида мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор"да ўтказган Суннатилла Абдуллажоновни таркибга қўшиб олди.

Футболчи "Андижон" билан дебют ўйинида фаол ўйин намойиш этди ва гол урди. 

Хабарингиз бор, сайтимиз талқинига кўра Суннатилла Абдуллажонов 13-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан мухбиримиз ушбу футболчи билан интервью ташкил этди.

- Суннатилла, "Турон" таркибига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- "Турон" клуби сафига қўшилишимга асосий сабаблардан бири жамоада Игорь Шквирин бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани бўлди десам тўғри бўлади. Игорь Анатольевич билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. У киши 2016 йилда Олий лигада дебют қилишимга имконият яратиб берган эди. Шу сабабли ҳамиша Игорь Шквириндан миннатдорман. Ёзги трансферлар вақтида олдимда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда "Турон" вариантида тўхталдим.

- Мухлислар учун бу қизиқ, қачон ва қаерда туғилгансиз? Шунингдек, қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?

- Мен 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман.

- "Турон" 7-рақамли либосда ҳаракат қилаяпсиз, бу ўзингизнинг танловингизми?

- Ҳа, бу рақамни ўзим танладим, 7-рақамни ёқтираман.

- Дебют ўйинида киритган голингиз билан табриклаймиз. Шунингдек сайтимиз талқинига кўра, 13-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Таасуротлар қандай?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат! Аввало "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига менга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Дебют ўйинда гол уриш жуда ёқимли. Шунингдек тур рамзий терма жамоасига лойиқ топилганим менга қўшимча иштиёқ беради.

"Андижон" билан ўйинда гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Гол уришга эришдим, лекин афсус ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Келажакдаги мақсад ва режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда жорий мавсумда "Турон" олдига қўйилган вазифани бажаришга ёрдам бериш асосий мақсадим ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилган холда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда эса миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш, шунингдек легионер мақомида ўйнаш мақсадларим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика