

Манбанинг ёзишича, агар "Юнайтед" Премьер-лиганинг 12-тури доирасида "Уотфорд"га қарши ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаганда, норвегиялик мутахассис истеъфога чиқарилмаган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, танаффусга қадар "Манчестер Юнайтед" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Донни ван де Бек 50-дақиқада орадаги фарқни биттага қисқартирганди, аммо ўйин "Юнайтед"нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Жамоанинг ушбу муваффақиятсизлиги Сульшер тақдирини ҳал қилди.



