Сульшер: "У МЮ асосий таркибида тушишга жуда яқин"
19 фев 2021 20:11
Янгиликлар
Сульшер: "У МЮ асосий таркибида тушишга жуда яқин"
"Манчестер Юнайтед" клуби Европа лигаси 1/16 финал дастлабки ўйини доирасида "Реал Сосьедад" устидан ғалаба (4:0) қозонди.
Беллашувдан кейин жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Амад Диалло ҳақида фикр билдирди.
"У асосий таркибда майдонга тушишга жуда ва жуда яқин. Ҳисоб 3:0 бўлиб турганда биз унга дебют 10 дақиқаликдан роҳат олишга имкон бердик.
У қачон асосий таркибда тушади? Буни якшанба куни "Ньюкасл"га қарши беллашувдан кейин ҳал қиламиз. У ўринбосарлар таркибида қатор учрашувларни ўтказди ва яна бир нечта ўйин ўтказиши лозим. Кўрамиз, у қанча ўйин амалиётига эга бўларкин", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар