Сульшер Роналдунинг МЮга ўтиши борасида у билан гаплашди. Криштиану қайтишга тайёр

Alisher
22 май 2021, 13:12
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтишга тайёр.

Манчестерликлар португалиялик футболчи билан алоқага чиқишди ва ўз қизиқишлари ҳақида уни огоҳ этишди.

36 ёшли ўйинчи билан шахсан МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер алоқага чиқди ва ўз режаларини баён қилди.

Форварднинг ўзи "Манчестер Юнайтед"га қайтишга тайёр. Қайд этиш керакки, у олдин ҳеч қачон ҳозиргидек қайтишини жиддий тарзда кўриб чиқмаган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: As