Сульшер: "Погбанинг агенти ҳақида бошқа гапирмайман"
09 дек 2020 17:32
Янгиликлар
Сульшер: "Погбанинг агенти ҳақида бошқа гапирмайман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Поль Погбанинг агенти Мино Райоланинг сўзларига изоҳ бериб ўтди.
Райола Погбанинг МЮдаги келажаги ҳақида: “Барчаси тугади”
Райола мижози ва МЮ ўртасида ҳаммаси тугагани ва француз шартномани узайтирмаслигини маълум қилганди.
"Таркибда ҳаммаси жойида, улар доим бирга бўладиган жамоа. Погбанинг агенти бу жамоавий спорт тури эканлигини қанчалик эрта тушуниб етса, шунчалик яхши.
Эҳтимол, бу ҳақдаги охирги гапларимдир. Мен Погбанинг агенти ҳақида бошқа гапирмайман", - деди Сульшер.

Погба МЮда 2016 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум у АПЛда 8та ўйин ўтказди ва битта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар