UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. "Барселона" мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринни сақлаб олди, "Атлетико" учинчи поғонани ўзиники қилди  4 01:12"Манчестер Юнайтед" 1981 йилги антирекордини янгилади  1 00:55Аллегри "Ювентус" таркиби хусусида қандай фикрда?  0 00:38Зидан ПСЖ таклифини рад этди  22 00:21Ла Лига. "Барселона", "Атлетико" ҳамда "Севилья" иштирокидаги учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  1 00:01Olamsport: Федерер ва Уильямс рейтингдан чиқиб кетади, Шоҳасан Мирзаматов мағлубиятига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 23:47Гвардиола 32-совринини қўлга киритди  7 23:30"Милан" чемпионлик бўйича "Интер"га етиб олди  14 23:13АПЛ тўпурарлари ва ассистлари маълум бўлди  9 22:56"Милан" - чемпион!  117 22:55А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди   12 22:24Суперлига. "Нефтчи" - "Металлург" 3:0. Highlights  4 22:06АПЛ. "Тоттенхем" ЕЧЛда, "Арсенал" ва МЮ ўз ўрнидан кўтарилмади, "Вест Хем" Конференциялар Лигасига йўл олди, "Лидс" қолди, "Бёрнли" эса Чемпионшипга тушиб кетди ва бошқа натижалар  34 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади  52 21:55АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк қайд этиб, Англия чемпионига айланди!  173

Сульшер орзуси Янгиликлар

Сульшер орзуси

Холанд 2019 йилдаёқ Манчестерга келиши мумкин эди. МЮ уни Сульшер учун деярли сотиб олган, аммо охирги паллада Райола бунга тўсқинлик қилган.

Эрлинг Холанд достони тугади: "Манчестер Сити" норвегиялик футболчининг ўтиши бўйича "Боруссия" билан расман келишиб олди. Эрлингнинг трансфери 2022 йилнинг 1 июлида амалга ошади.

Эрлинг Манчестерда анча олдинроқ пайдо бўлиши мумкин эди: "Боруссия"га ўтишдан олдин ҳам "Манчестер Юнайтед" ва шахсан Оле Гуннар Сульшер унинг ортидан таъқиб қилган.

Холанд Сульшерни жуда қадрларди, Оленинг жавоби ҳам самимиятга тўла бўлган

"Мен бу йигитни ва унинг дўстларини биламан. У таътилга кетган бўлса керак. Тушунинг, Ставангердан дунёнинг исталган нуқтасига учиб бўлмайди. У "пересадка" қилиши керак", – деди Сульшер Эрлингнинг самолёти қандайдир тарзда Манчестерга қўнганлиги ҳақидаги чексиз саволларга жавоб қайтараётиб.

Савол, албатта, ортиқча эмас эди, чунки Сульшер ва Холанд бир-бирларини яхши билишарди. Эрлинг афсонавий ватандоши қўл остида "Мольде"да 50 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган. 2018 йилнинг қишида Оле-Гуннар Манчестерни қутқариш учун кетди, Эрлинг эса Австрия чемпионатини қизитиш учун 5 миллион евро эвазига "Зальцбург"га ўтди.

Аммо бу кейинроқ эди. Холанд 2017 йилнинг февраль ойида "Брюне"дан "Мольде"га кўчиб ўтди ва апрель ойида 16 ёшида янги клубида дебют қилди. "Сарпсборг-08"га қарши ўйин олдидан саккиз нафар асосий таркиб ўйинчиси сафда бўлмаган бўлса, йиғин давомида уларга яна икки нафар жароҳатланган футболчи қўшилди.

Эрлинг қаҳрамонга айланмади: у 71-дақиқада майдонга тушди ва 65 сония ўтиб сариқ карточка олди.

 "Карточка? Мен эмас, реферилар ҳакамлик қилишади. Дебют қилиш ҳақида умуман ўйламагандим. Улар менга нима қилишимни айтишди ва мен буни қилдим", – деди дебютидан у қадар хурсанд ҳам бўлмаган бола.

Аммо Эрлинг доимо Сульшерга ўта эмоционал муносабатда бўлган. Холанд уни ҳаётдаги асосий устози деб атаган ва унинг тажрибасига қойил қолган.

"У менинг фаолиятимда катта роль ўйнади. У менга илиқ муносабатда бўлган, тарбиялаган ва кўп нарсани ўргатган. Унинг шарофати билан мен шу ҳолатга келдим.

У АПЛда ўйнаган ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Сиз энг яхшилардан ниманидир ўрганишингиз керак ва мен ҳар куни ундан ўргандим. У менга гол уришни ўргатди", – деди Холанд "Мольде"дан кетгач.

Жавоб ҳам шунга ўхшаш янгради: Сульшер ҳар доим истеъдодли норвегияликни мақтаган ва унинг ақл бовар қилмайдиган ютуқларидан ҳайратда қолган: "У менинг ўғлимдан ёшроқ, лекин бизнинг клубга қўшилганидан бери доимо ривожланиб бормоқда. Унга қарши ўйнаш жуда қийин. У жуда яхши футболчи бўлишгааҳд қилган".

Бироқ Сульшер йигитга орқтиқча юкламалар беришга шошилмади. Уни охирги дақиқаларда туширди ва аста-секин юкламани ошириб борди. 2017 йилги мавсумда Холанд ўртача 27 дақиқани майдонда ўтказди; кейинги йили эса бу кўрсаткич 60 дақиқага кўтарилди – 25 та ўйин, 12 та гол ва 4 та голли узатма. Бу норвегиялик супер истеъдодни диққат билан кузатиб борадиган топ-клубларни ўзига жалб қилди.

"Манчестер Юнайтед" қизиқувчилар орасида МЮ ҳам бор эди ва Сульшер "Юнайтед" таклифини кам одам рад этишини айтганди. Худди шунга ўхшаш фикр бир йил олдин Сульшер томонидан таъкидлаб ўтилган: "Агар "Сити" ёки "Лидс" Эрлинг учун таклиф юборса, мен трансферни рад этаман. Агар у "Юнайтед" бўлса, мен таклифни мамнуният билан қабул қиламан".

Демакки, Оле ўшандаёқ Манчестерга ўтиши ҳақида ўйлаган юрган. Аммо йигит "Зальцбург"га кетди. Сульшер хафа эди, лекин ҳаммасини тўғри тушунди: 2018 йилнинг ёзида ёшларга ишонмайдиган Моуринью бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"да Лукаку ўйнарди. Бир йил ўтгач, Сульшер аллақачон мураббий эди – ва у Холандни жамоасида кўришни жуда хоҳларди.

"Менга бу футболчи ёқади. Биз ҳар доим яхши ижрочиларни қидирамиз

Келинг, ҳаммаси қандай тугашини кўрамиз. Эрлинг яхши ривожланмоқда ва у қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар буни давом эттириши керак. Футболчи қаерда бўлмасин, бахтли бўлиши керак", – деди Сульшер Эрлинг келишидан бир неча кун олдин. 

МЮ мухлислари пул йиғиб, янги қаҳрамон номи ёзилган футболкаларни сотиб олишга ҳозирлик кўришди. Аммо Эрлинг тўсатдан Дортмундда пайдо бўлди ва унинг ёнида жилмайиб турган агенти - Мино Райола турарди.

Бирлашувга Райола халақит қилган

Мино ҳеч қачон "Юнайтед" билан бир тўлқинда бўлмаган: у Поль Погба туфайли мураббийлар билан тез-тез уришиб турар, клубни кучайтириш кераклигини айтарди. Райола ҳатто Эд Вудвордни ҳимоя қиларди, у ҳеч қачон Минонинг мижозларини қабул қилишдан бош тортмаган.

Аммо норвегиялик билан боғлиқ ҳолатда ҳамма нарса бироз бошқача эди. Турли манбаларда айтилишича, Холанд ва унинг отасига "Манчестер Юнайтед" таклифи ёққан, аммо агент ҳаммасини барбод қилган. ESPN журналисти Роб Доусон шундай тушунтиради: Мино МЮдан шартномада ўйинчи товон пули ва кейинги сотилишидан тушадиган фоизни ёзишни талаб қилди.

"Боруссия" бундай шартларга рози бўлди, "Юнайтед" бунга қарши эди.

"Соғлом фикрни сақлаш муҳим. Ёш футболчиларни трансфер қилишда жуда муҳим нарсаларни назорат қилиш керак. Сиз товон пули ҳақидаги банд ва бошқалар назоратини агентларга бера олмайсиз. Бу ҳақда ҳамма жойда гапиришди, лекин менимча, биз ҳамма нарсани назорат остида ушлаб туришимиз лозим", – деб ўтишдан хавотир олганди Сульшер.

Райола бу талқинни рад этди: "Очиғи, Холанд бу унинг фаолиятидаги нотўғри қадам бўлишини ҳис қилди. "Манчестер Юнайтед" ва Сульшерга қарши ҳеч қандай шахсий ғаразим йўқ. Агар у "Юнайтед"га ўтишни хоҳласа, мен трансферни ташкил қилишга мажбур бўлардим. Лекин у буни хоҳламади. Таклиф яхши эди".

Шундан сўнг Эрлинг Германияда авжига чиқди, аммо Сульшер ҳеч ҳам ҳужумчини Манчестерга олиб келиш фикридан воз кечмади. 2021 йилнинг апрелида яна Холанд Оленинг "Манчестер Юнайтед"ига ўтиши ҳақида миш-мишлар янграй бошлади, аммо у трансфер борасида ўзини хотиржам тутди ва футболчига энг яхши тилакларни билдирди.

Сульшернинг орзусини охир-оқибат бошқа бир Манчестер амалга оширди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
12 май 21:32:18
Nazir Dusmatov
МЮга САФни кайтариш керак. Бутса отиб хаммасини жойига куярди шу Бобо.
   
13 май 11:54:00
Nazir Dusmatov
ACMMUN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bobo qaytmaydi oleni olib kelsa boladi
Shunday birodar. Komandani Kuni kimlarga qoldi
   
13 май 09:24:17
Muhammad ali
Равиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Роналду рахбариятга арз килавериб Сулшерни кетгазди.Роналду келгунча Мю Ливерпуль Ман ситига хакикий ракобатчи эди.Омад Сулшерга.
Gaplariz tori aka lekin sulsher yaxlit tizim yaratolmadi keyin qolgan klublar kuchaydi aplda
   
13 май 05:31:07
Равиш
Роналду рахбариятга арз килавериб Сулшерни кетгазди.Роналду келгунча Мю Ливерпуль Ман ситига хакикий ракобатчи эди.Омад Сулшерга.
   
12 май 23:28:20
ACMMUN
Nazir Dusmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МЮга САФни кайтариш керак. Бутса отиб хаммасини жойига куярди шу Бобо.
Bobo qaytmaydi oleni olib kelsa boladi
   
12 май 23:26:40
ACMMUN
Myuni kotiga tiqdi xammadi essiz sulsher mexnati
   
12 май 23:24:50
ACMMUN
Endi bilinadi qadri
   
12 май 22:29:29
Mansur
Сульшер нормальный команда тузганди эссиз
   
12 май 22:26:47
Muhammadxon Mamatov
Сулшер кетти Манчестир Чемпион бўлди ҳам шахарлари Сулшер сени қадрлайдиган жамоага бор
   
12 май 21:36:54
Erkin Abdullaev
Sulsher bekor ketdi myudan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика