UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  2 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  12 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  12 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   3 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман" Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман"

АГМК жамоаси кипери Суҳроб Султонов сайтимиз томонидан июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганидан хабарингиз бор.

Маҳоратли посбони ушбу ойда ўтказилган учта расмий учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди. Биз бу борада олмалиқликлар дарвозабонининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Алҳамдулиллаҳ! Июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганим учун аввало Худога шукур! Бунда нафақат мени, балки бутун жамоамни катта меҳнати самараси ётибди. Мураббийнинг менга берган ишончи ва ҳимоя чизиғидаги барча футболчиларнинг кўмаги асосида дарвоза даҳлсизлигини сақлашга эришдим. Машғулотларда доим катта куч билан шуғулланаман. Ўйинда эса гоҳ ўхшайди, гоҳида йўқ. Ҳаммаси Худодан. Бу гал жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман.

Шу ўринда "Championat.asia" сайти ижодкорларига, менга овоз берганларга раҳмат. Иштирок ва меҳнатимизни шундай баҳолашганидан хурсанд бўлдим. Ҳали кўп ишлашга ва жамоага янада ёрдамим тегиши учун астойдил ҳаракат қиламан. Ниятим, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиб, миллионлаб мухлисларимизни хурсанд қилсин. Биз футболчилар эса доимо миллий терма жамоамиз учун ёрдамга шаймиз.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларидан доимо футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга далда бўлишлари ва ишонишларини хоҳлайман. Ўзбек футболи ишқибозлари ҳозиргидек доим футболчиларга меҳрли бўлишлари бизга катта куч-қувват беради. Ҳеч бир футболчи майдонга ютқазаман деб чиқмайди. Шунчаки баъзида ўйин ўхшайди ёки йўқ. Худо хоҳласа жорий мавсум АГМК барча олмалиқлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб, улар кутган ғалабали онларни тақдим этишга уринади. Мақсадимиз жиддий. Бу йўлда эса ҳали кўп ишлашимиз лозим",- дейди Суҳроб Султонов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика