UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  4 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  4 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..." Янгиликлар

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..."

Coca Cola Суперлига 16-тури доирасидаги Тошкент дербисида дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиндан кейин мавсумдаги 2-пеналтисини қайтариб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Суҳроб Султонов билан суҳбатлашдик. "Бунёдкор" посбони дастлаб дерби ҳақидаги саволимизга жавоб қайтарди: 

- Ўйин осон ўтмаслиги аниқ эди. "Локомотивга" ҳам, бизга ҳам 3 очко керак. Шундай бўлди ҳам. Дастлаб, 1 киши кам бўлиб қолдик. Кейин бизнинг дарвозамизга пеналти қўйилди. Урган голларимиз инобатга олинмади...

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирмоқчимисиз?

- Йўқ, бошқача тушундингиз. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман, гапирмайман ҳам. Аскерни яхши танийман. Агар иқтидори бўлмаса, қўлига ҳуштак олмасди. 

- Дуранг сизни қониқтирдими?

- Алҳамдулиллаҳ! Йигитлар меҳнат қилишди, улар учун хурсандман. 1 очко, Африкада ҳам очко. Бугун менга ҳам имкон берилди. Ўзим учун ҳам хурсанд бўлдим.

- Олдинги баҳсларда захирада қолганингиз ҳақида сўрамоқчи эди. Бу йил "Бунёдкор" сиз майдонга тушмаган 5 баҳсда 1 очко олди. Шунга қарамай, захирада қолишингиз нима билан боғлиқ?

- Бу менга боғлиқ эмас. Тақдир шунақа, кеча эмас, бугун ўйнашим керак экан. Сира ҳам нолимайман. 

- Демак, олдинги ўйинларда жисмоний ҳолатингиз билан боғлиқ муаммо бўлмаган?

- Йўқ. Барча ўйинларга максимум тайёрланяпман. Майдонга тушиш-тусмаслигимни мураббий ҳал қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика