UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  36 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  18 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  16 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси Суперлига 1-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди (1:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар" футболчиси Суҳроб Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Айниқса, Қаршида "Насаф"га қарши осон эмаслигини билардик. Бу рақиб билан очиқ ўйин қилиш хато ҳисобланарди. Керакли натижага эриша олмасдик. Шу боис кўпроқ ҳимоявий ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Йигитлар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришди. Муҳими, натижа. Мавсум бошланишида кучли рақибдан устун келиш кейинги учрашувларда қўшимча ишонч бериши аниқ. Бу ўйин тарихга айланди. Аллақачон навбатдаги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаганмиз. 

- "Андижон" бу баҳсда битта аниқ зарба берди ва ўша зарба голга айланди. Ваҳоланки, қишки ўқув-машғулот йиғинларида вазиятлардан фойдаланиш асосий муаммо бўлаётганди...

- Юқорида айтдим, рақибни қарши ҳужумда пойлашимиз керак эди. Сўнгги дақиқаларди битта вазият бўлди ва ундан фойдаландик. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида кўп вазият қилиб, гол ура олмаётгандик. Вазиятлардан самара чиқариш учун олдин уни яратишимиз керак. Олдиндаги беллашувларда кўпроқ имконият ҳосил қилишга ва тўп киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги вақтларда "Насаф" майдонидан "Нефтчи", "Бунёдкор" ва бошқа жамоалар очко билан қайтаётганини ҳисобга олсак, "Андижон"нинг ғалабаси тасодиф эмас деб ўйлайсизми?

- Йўқ, тасодиф эмас. Ҳеч ким майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Биринчи турда узоқ йўл босиб келган мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун майдонга тушгандик. 

- Бу бир маротабалик ғалаба бўлиб қолмайдими?

- Тўғри, сенсация дейишмоқда. Кўпчилик кутмаганди. Дурангга ҳам ишонишмаганди, дея оламан. XXI асрда "Андижон" ҳали Қаршида ғалаба қозонмаган экан. Бу жамоада мотивацияни оширади. 

-  Биринчи турда "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Насаф" ютқазди. Бундай натижалар нимага ишора бўлиши мумкин? Балки совринли ўринларда ҳеч ким кутмаган жамоани кўрармиз...

- 2-3-турларда ҳам жамоалар ҳали максимал формага кирмаган бўлади. Албатта, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. "Андижон" ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилади. Тўхтаб қолмаймиз.

- Кўп нарса кутилаётган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай жамоага киришиб кетдими? У қандай таассурот қолдиряпти?

- Рубин жамоага кеч қўшилди. Туркияда ҳам сўнгги кунларда жамоага келди. Машғулотларда, ўйинларда кўриниб турибди, жуда хотиржам. Қолган легионерлар ҳам яхши. Ўзаро яхши чиқишиб кетганмиз. Бир оиламиз. Сўзим якунида бизни ҳар қандай жойда қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қаршида ҳам 3-4 нафар эмас, 70-80 нафар андижонлик мухлис бор эди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика