Субашич: "Монако" "Сити"га қарши баҳсда хатолари учун жазоланди"

Aslanov Jasurbek
22 фев 2017, 13:14
"Монако" дарвозабони Даниэль Субашич "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидан учралган мағлубият (3:5) ҳақида фикр билдирди.

"Яхши ўйин бўлди, аммо биз жуда кўп хатога йўл қўйдик. Ўтказиб юборилган голлардан бирига мен жавобгарман. Пенальти голга айланганда интригани йўққа чиқаришимиз мумкин эди, аммо бундай бўлмади. "Монако" ёмон ўйнагани йўқ, бироқ хатолари учун жазоланди" - дейди Субашич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Figaro