

Лионель Месси Суареснинг бизнес шеригига айланади. Жамоа Уругвай чемпионатининг 4-лигасида фаолият олиб боради. Суарес ва Мессининг клуби “Депортиво ЛСМ“ номини олди.
Месси 2023 йил ёзида “Интер Майами”гаўтганди. Бу даврда у 57 та ўйин ўтказиб, 45 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Суарес 2024 йил январ ойида “Интер Маями” футболчисига айланди.У барча турнирларда 56 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.



