Суарес сонидан жароҳат олган бўлиши мумкин. У "Вильярреал"га қарши ўйиннинг 70-дақиқасида алмаштирилди

Alisher
30 авг 2021
"Атлетико" форварди Луис Суарес Ла Лига доирасидаги "Вильярреал" (2:2)га қарши ўйиннинг охиригача ҳаракат қила олмади.

34 ёшли уругвайлик футболчи 56-дақиқада гол урди, 70-дақиқада эса Сауль уни алмаштирди.

Суарес майдондан чиқиб кетаётганида чап сон орқа қисмида жиддий ноқулайлик ҳис қилди.

Ҳужумчи тез орада чуқур текширувдан ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Atleti