

Кеча "Атлетико"нинг 35 ёшли форварди Уругвай - Чили учрашувида (2:0) гол урди. Бу Луиснинг 62-учрашувдаги 29-голи бўлди.
Аргентина терма жамоаси сафида Месси Эквадорга қарши баҳсда гол ура олмади (1:1). ПСЖ форварди ЖЧ саралаш босқичида уругвайлик футболчига қараганда иккита кам ўйин ўтказди.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги голлар сони бўйича рекорд гватемалалик Карлос Руисга тегишли - 39 гол. Кучли учликка, шунингдек, Криштиану Роналду (Португалия, 36 гол) ва Али Даи (Эрон, 35) кирган.



