

"Гремио" ҳужумчиси Марсело Бьелса томонидан Аргентина (17 нобярь) ва Боливияга (21 ноябрь) қарши ўтказиладган ЖЧ-2026 саралаш баҳслари учун миллий жамоага чақирилди.
Суарес сўнгги бор ЖЧ-2022да терма жамоадан чақирув олганди. У ЖЧ саралашларида Жанубий Американинг энг яхши иккинчи тўпурари ҳисобланади (29та гол). Фақат Лионель Месси ундан кўпроқ (31та) гол урган.
36 ёшли Суарес жорий мавсум "Гремио" сафида 29та баҳсда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 10та голли пас берди.



