

“Дэвид 24 да бўладими, 37 ёшда бўладими унинг ёши мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Дэвидни таркибга қўшиб олишни жудаям истагандим. У Олимпиада баҳсларини Лондонда ўтишига катта ҳисса қўшган, шу сабаб буни барча билиши ва унинг майдонга тушишини хоҳлагандим. Аммо таркибни спорт принципларига асосан танлашим керак эди. Гигз ва Беллами ажойиб формада эди, менга эса ҳимоячи керак эди ва шу сабаб Ричардсга ишонгандим. Дэвидни танлай олмасдим, чунки у жамоани кучайтира олмасди. Бу ҳаётимдаги энг оғир танловлардан бири эди”, talkSPORT.
Ўша мусобақада Буюк Британия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалда Жанубий Корея терма жамоасига пеналтилар сериясида имкониятни бой берганди.



