Страндберг: "Краснодар" - топ клуб ва мен бу имкониятни қўлдан чиқамайман"

Aslanov Jasurbek
29 июн 2015
"Русенборг" ҳимоячиси Стефан Страндберг "Краснодар"га ўтиши ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

24 ёшли норвегиялик "буқалар" билан 4 йиллик шартнома имзолади.

"Бу имкониятни қўлдан бой бермаслигимни барча билади. Мен Европадаги энг яхши лигалардан бирида ўйнайман. Шу сабабли бир қарорга келишим осон бўлди" - дейди Страндберг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com