"Сток Сити" Крауч билан келишувни узайтирмоқчи

Aslanov Jasurbek
6 янв 2015
"Сток Сити" ҳужумчи Питер Крауч билан шартномани узайтирмоқчи.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Марк Хьюз маълум қилди.

"Анчадан бери музокара олиб боряпмиз. Бу биз ва футболчи учун катта аҳамиятга эга. Шу ҳафтада барчаси аниқ бўлади деб умид қиламан. Биз яқин икки-уч йил ёки узоқроқ вақт давомида Питер бахтли бўлишини истаймиз" - дейди Хьюз.

Крауч бу мавсумда Англия чемпионатининг 18та учрашувида майдонга тушди ва тўртта гол уриб, 2та голли пас етказиб беришга улгурди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com