Стерлинг: "Тўғри жой танлашга ҳаракат қиламан"

Aslanov Jasurbek
23 мар 2019
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Чехияга қарши бўлиб ўтган Евро-2020 ўйини (5:0) ҳақида фикр билдирди.

Стерлинг ушбу баҳсда хет-трик қайд этди.

"Жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатди. Миллий жамоамга ғалаба қозонишга ёрдам берганимдан хурсандман. Доимо тўғри позиция танлаб, дарвозага зарба бериш ҳақида ўйлайман. Биринчи гол кўпроқ мени қувонтирди, айнан шу голдан сўнг ўзимга бўлган ишончим ошди" - дейди Стерлинг.

Англия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 25 март куни Черногорияга қарши меҳмонда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС