

"Мен бу ҳақида ҳеч нарсани билмайман. Бу миш-мишларнинг ҳақиқатлигини рад қиламан. Мен Конте билан осонгина алоқа ўрнатишим мумкин. Чунки у билан "Интер"да бирга ишлаганман. Конте ҳозир "Тоттенхэм"да фаолият олиб бормоқда. Мен билан эса алоқага чиққани йўқ. Ҳозир бор эътиборимни терма жамоа ўйинларига, кейин эса "Интер"га қаратаман",- дейди Де Врей.



