Сречко Катанец ва Ўзбекистон МТЖ аъзосида коронавирус аниқланди

Narzulla Saydullayev
12 янв 2022
ЎФА Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги Covid-19 билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди.

Бугунги кунда яна тез суратларда тарқалаётган коронавирус инфекцияси футбол оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам Covid-19 билан боғлиқ вазият четлаб ўтмади.

Хусусан, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ, бевосита кетиш олдидан топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанеснинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради.

Шунингдек, жамоамиз Дубай шаҳрига етиб боргач, делегациянинг барча аъзолари ПЦР тест топширган. Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат жавоб қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлади. Карантин муддати якунига етгач, футболчимиз қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб кейинги машғулотлари режа қилинади", - деб хабар берди ЎФА расмий сайти. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia