

Кеча, Россия премьер-лигаси 12-тури доирасидаги ЦСКА ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, меҳмонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов ўйиннинг 61-дақиқасида гол уриб ҳисобни йириклаштирди.
Россиянинг етакчи спорт сайтларидан бири "Sports.ru" ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Шомуродов ҳақида пост қолдирди.
"Бу мавсумда "Олтин бутса"ни ким олишини биламиз шекилли", - дейилади постда.




