“Спортинг” собиқ аъзоси: “Роналду биз билан бирга овқатланмасди, у ўз дунёси билан яшарди”

Eldor Akmurzayev
24 дек 2022
2001-2005 йилларда “Спортинг” шарафини ҳимоя қилган форвард Мариус Никулае собиқ жамоадоши Криштиану Роналдуни эсга олди.

“У киришувчан эмасди. Доимо уни бирга овқатланиш учун столга таклиф қилардик. Ҳеч бўлмаса бир марта биз билан овқатланиши керак эди, аммо у ўз дунёсида яшарди. Спорт залига бир ўзи борарди. Машғулотлардан кейин жамоа бўлиб қаергадир борардик, у бирор марта ҳам бизга қўшилмаган.

Ўқиганларимга кўра, у “Ал Насср” ёки АҚШни танлаши мумкин деб ўйлайман. У ўзини Голливудга бағишлашга қарши бўлмаса керак”, дейди Руминия ТЖ собиқ ўйинчиси.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Digi Sport