"Спорт" телеканали нима учун "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувини намойиш этмайди?

Narzulla Saydullayev
22 сен 2018
Бугун Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни СПОРТ телеканали намойиш этмайди. Бунга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида телеканал раҳбарига мурожаат қилдик.  

"Тошкентда бошланган "Ташкент Опен" мусобақасига 3та КТС жалб қилинган, ўйинлар 3та кортда паралелл бўлиб ўтади. Барча ўйинларни спутникка узатиш керак. Бундан ташқари юртимизда таэквондо бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар кўп, шу боис КТС Навоийга бориб қайтишга улгурмайди. Мухлислар бизни тўғри тушунишади деб умид қиламиз", - дейди СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia