СПОРТ телеканали Фаластин - Ўзбекистон учрашувини намойиш этадими?

Narzulla Saydullayev
4 сен 2019
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга қарши сафарда майдонга тушади.

Мазкур баҳс СПОРТ телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги расмий саҳифаси хабар тарқатди.

5 сентябрь куни СПОРТда Сингапур - Яман ва Қатар - Афғонистон учрашувлари ҳам жонли эфирда намойиш этилади.


16:00: Студиядан "Бугун футбол" -- Д. Тўхтабеков
16:35 Сингапур - Яман. Шарҳида -- Б. Акмалов
18:45 Фаластин - Ўзбекистон. Шарҳида -- Х.Ҳамидов
21:00 "Бугун футбол" кўрсатуви
21:20 Қатар - Афғонистон. Шарҳида - Э. Мустафоев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia