"Спорт" телеканали бугунги ўйинни намойиш этадими?

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2017
Соат 18:00да бошланадиган ўйинни кўпчилик интизорлик билан кутаётгани бор гап.

Барчада битта савол: БАА - Ўзбекистон учрашувини СПОРТ телеканали жонли намойиш этадими ёки йўқми? 

Сайтимиз вакиллари телеканал ходимларига қўнғироқ қилиб вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди. Жавоб қуйидагича бўлди: 

БАА - Ўзбекистон учрашувини тўғридан-тўғри олиб бериш бўйича иш олиб борилмоқда. Агар барчаси жойида бўлса ўйин жонли намойиш этилади. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. Бу ўйин терма жамоамиз учун Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги биринчи баҳс бўлади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia