Sport Italia: "Челси" янги бош мураббийи билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
13 июн 2018
"Челси" раҳбарияти Маурицио Сарри билан келишиб олди.

Бу ҳақда "Sport Italia" нашри хабар бермоқда. Унга кўра, Сарри Англия жамоаси билан 3 йиллик шартномага имзо чекади ва йилига 7 млн евро маош олади.

Ўтган мавсумда Сарри "Наполи"ни бошқарди ва яқиндагина истеъфога чиқди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Italia