“Sport” телеканали Суперлига ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018
“Sport” телеканали Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Унга кўра, Суперлига ва Кубок баҳсларини Ўзбекистон ҳудудида олиб кўрсатиш ҳуқуқи -“Sport” телеканалига тақдим этилди.

Биздаги маълумотларга қараганда, Суперлиганинг 1-тур доирасидаги барча 6та ўйини тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилади. Ўйинлар 2тадан 3 кунга қўйилган. Учрашувларнинг 18:00 ва 20:00да бошланиши режалаштирилган.

1-тур
1 март

«Нефтчи» – «Насаф»
«Қизилқум» – «Локомотив»

2 март
«Пахтакор» – «Сўғдиёна»
«Металлург» – «Навбаҳор»

3 март

«Бухоро» – «Қўқон-1912»
«Бунёдкор» – АГМК


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia