Спахич Фабрегас ва Аспиликуэтага тарсаки туширди (видео)

Aslanov Jasurbek
30 май 2016
Босния ва Герцеговина ҳимоячиси Эмир Спахич Испанияга қарши ўртоқлик учрашувида (1:3) рақиб футболчиларига зарба берди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида Враньеш ва Сильва ўртасида келишмовчилик юзага келади. Спахич бу вазиятга қўшилган Сезар Аспиликуэтага тарсаки туширади, уни тўхтатишга уринган Сеск Фабрегас ҳам Эмирнинг зарбасидан қуруқ қолмайди. Ҳакам ўша заҳотиёқ боснияликка қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан чиқариб юборди.

TAS-IX эмас


TAS-IX


Видеони Телеграмдаги расмий каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia