"Спартак"нинг уч футболчиси "Акрон"га қарши учрашувни ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
19 апр 2023
"Спартак" клуби матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Зеленовнинг хабар беришича, ҳужумчи Квинси Промес, ярим ҳимоячилар Даниил Хлусевич ва Виктор Мозес Россия Кубоги доирасида "Акрон"га қарши ўйинда майдонга туша олишмайди.

Жамоа Самара аэропортига эсон-омон етиб олди ва Тольяттидан узоқ бўлмаган меҳмонхонага жойлашди. Ҳужумчи Квинси Промес Москвада қолди ва ҳали ҳам жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Шунингдек, Даниил Хлусевич ва Виктор Мозес индивидуал тарзда машғулотларда иштирок этмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: AD.nl