UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Сўнгги ўн йилликнинг энг яхши бепул трансферлари ТОП-7  0 12:17"Милан" англиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:11"Металлург" қорли майдонда "Турон"ни мағлуб этди  1 12:08"Қизилқум" футболчилари норматив тест топширишди  0 12:02«Насаф» бугун Тожикистон клубига қарши ўйнайди  4 11:59Расмий хабар: “Сўғдиёна” Бразилия ва сербиялик футболчилар билан шартнома тузди  10 11:50Эмре Жан "Боруссия"га ўтишга рози  4 11:46Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 11:24Карикатура: Конте бошчилигидаги "Интер" АПЛдан навбатдаги ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 11:21Любинко Друлович: "Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз"  79 11:07Токио сари йўл: Учинчи йўлланма Ўзбекистон ва Австралия ўртасида ҳал бўлади  32 11:04Olamsport: Бокс бўйича лицензион мусобақа санаси ўзгарди, Хабиб кузгача яна битта жанг ўтказади ва бошқа хабарлар  0 10:50Ван Дейк: "Ливерпуль"да гол уриш учун доим имконият бўлади"  11 10:23"Манчестер Юнайтед" Кавани трансферидан воз кечади?!  25 09:46Клопп “бўрилар” мағлуб этилгач нималар деди?   12

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Спартак" ҳамда "Ростов" ўртасидаги РПЛнинг 19-тур учрашуви якунланди.

Спартак Москва

Эзекиэль Понсе - 81'

Премьер-лига . 19-тур

08/12/2019, 21:00

4
:
1
Тугади

ФК Ростов

Baktiyor Zaynutdinov - 22', Алексей Ионов - 53', Dmitri Chistyakov - 79', Baktiyor Zaynutdinov - 83'

Стадион: Otkrytiye Arena

45'
90'
38'  Georgiy Dzhikiya
42'  Alex Kral
72'  Guus Til (Андре Шюррле)
77'  Nail Umyarov
80'  Резиуан Мирзов (Soltmurad Bakaev)
81'  Эзекиэль Понсе
81'  Jordan Larsson
18'  Ивелин Попов
22'  Baktiyor Zaynutdinov
53'  Алексей Ионов
53'  Eldor Shomurodov
74'  Eldor Shomurodov (Бьорм Бергманн Сигурдссон)
79'  Dmitri Chistyakov
79'  Ивелин Попов
83'  Baktiyor Zaynutdinov
83'  Хорен Байрамян
87'  Baktiyor Zaynutdinov (Aleksandr Saplinov)
90'  Aleksandr Saplinov
90'  Алексей Ионов (Alexander Dolgov)

"Спартак" – "Ростов" 1:4

"Откритие Арена"

Голлар: 0:1 – 22 Зайнутдинов, 0:2 – 53 Ионов (Шомуродов), 0:3 – 79 Чистяков (Попов), 1:3 – 81 Понсе (Ларссон), 1:4 – 83 Зайнутдинов (Байрамян).

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил (Шюррле, 72), Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов (Бакаев, 80), Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов (Саплинов, 87), Байрамян, Норманн, Ионов (Долгов, 90), Шомуродов (Сигурдарсон, 74).

Огоҳлантиришлар: Попов (18), Джикия (38), Крал (42), Умяров (77), Саплинов (90)


Учрашув якунланди!

90. Баҳснинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Захирадан ўйинга қўшилган Андре Шюррле "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп тўғри посбон қўлига борди.

83. ЯНА ГОООЛ! Нималар бўляпти?! Бахтиёр Зайнутдинов дубль қайд этди. Қозоғистонлик футболчи Байрамян узатмасини бир зарба билан голга айлантирди. 1:4

81. ГОЛ! "Спартак" ҳисобни қисқартирди. Эсекьель Понсе узатмани дарвозага буриб, гол урди.

79. ГОООЛ! 3:0! "Ростов" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Попов бурчак тўпини ўйинга киритди ва Чистяков бош билан дарвозани ишғол қилди.

78. Норманн жарима зарбасини яхши ижро этди, бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

76. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқаси бошланди. "Ростов" кўпинча охирги 15 дақиқаликда гол ўтказиб юборар экан (10та гол).

73. Ўзгариш: Афсуски, Шомуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Сигурдсон ўйнайдиган бўлди.

72. Песьяковдан яна бир ажойиб сейв! "Ростов" ҳимоячисининг хатоси туфайли Гиль Сергей билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Посбон яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқардию

67. Тўп қанотдан Шомуродовга узатилди, Элдор бир тегиниш билан тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо рақиб ҳимоячиси ҳалал бергани учун ҳамюртимиз зарба бера олмади.

66. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якунланган эди. 

63. Бакаев узоқ масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо тўп ҳимоячига тегиб ҳавога кўтарилди ва тўғри Песяковнинг қўлига бориб тушди.

56. Яна Песяковдан ажойиб сейв! "Ростов" посбони жуда қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди.

53. ГОООЛЛЛ! Ионов "Ростов"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, аммо Шомуродовнинг паси жуда чиройли чиқди. Элдор ўз олдига икки ҳимоячини йиғди ва битта пас билан Алексейни бўш дарвоза қаршисига кузатиб қўйди. 2:0, аниқроғи 0:2.

51. ЗАРБА! Песяков Мирзовнинг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

50. "Спартак" чап қанотдан ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончасига узатилган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси Жикиянинг зарбаси билан якунланди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда

ТАНАФФУС!

45. 11 метрлик жарима зарбасини Ивелин Попов ижро этди ва... Попов Паненка услубида зарба берди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди. Пенальтидан унумли фойдаланилмади.

43. Пенальти! Умяров ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади.

35. Жикия жарима зарбасини ижро этди ва тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Кейин тўп бурчакдан ўйинга киритилди ва ҳужум Мирзовнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

34. Матиас Норманн ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. "Спартак"да хавфли стандарт...

33. Элдор тўпни рақиб жарима майдончаси ичида дарвозага тескари туриб қабул қилди ва зарба беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

29. Зелимхан Бакаев Месси услубида чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

26. "Ростов" биринчи бўлимда гол уриш бўйича РПЛ жамоалари орасида етакчи экан.

22. ГОООООЛ!!! "Ростов" ҳисобни очди! Қанотдан узатилган пасдан ф\, Шомуродов тўпни дарвозага буришга уринди. Тўп устунга тегиб қайтди ва Бахтиёр Зайнутдинов бўш дарвозага гол урди!

14. Бахтиёр Зайнутдинов тўпни "Спартак" жарима майдончасига узатди, аммо узатма манзилига аниқ етиб бормади.

13. Ҳозирча кичик устунлик москваликлар томонда.

11. "Ростов" 4та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Ростовликлар ушбу нохуш серияга нуқта қўйишга уринишмоқда.

1. Учрашув бошланди!




"Спартак" – "Ростов"

"Откритие Арена"

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил, Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов, Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов, Байрамян, Норманн, Ионов, Шомуродов.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+18   
08 дек 21:47:41
SHAMAN-2016
Энг қизиғи Э.Шомуродов 1- таймга гол урмаган бўлсада, 2 та сариқ карточка ишлатишга ва пенальти ишлаб беришга сабабчи бўлди. Гап йўқ Элдор.
+12   
08 дек 23:20:21
Мирзохиджон
Тайёр ошни чайнаб огзига солиб куйсаю у гол урса, элдор табрикламокчи эди у булса этибор бермаса алам киларкан.ахмок текинтомок оккулок.
+9   
08 дек 22:05:17
Prometey
Олдин хам айтганман , кейин хам айтаман, Ростовнинг уйинларида Шомуродов таркибда Ионов ва Попов билан тушар экан хеч качон гол уролмайди, бу икки ифлос кизгонади, куролмайди Шомуродовни, мавсум бошидаги уйинларда Шомуродов гол уришни бошлаганда, Шомуродовни соясида колаетганини сезди булар, энди умуман туп оширмайди айни моментда! Качонки иложсиз колгандагина уже кеч булганда туп оширади! Янги йилдан Мамаев таркибга тушса, Шомуродов захирага михланади! Улар узбекка хеч качон йул беришмайди!
+6   
08 дек 21:42:21
Wolverhampton fun Djizzak
Мусофир булиб мусулмонликни адо қилмаганлар диққатига қисларинг Шомуродов санлар учун нима қилиши керак булса ортиғи билан қилди!
+5   
08 дек 23:14:37
Равшанбек-ота
Тимур Авазхонов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пенальтини ишаган Элдор лекин Попов тепиб Бир тийин килди
Азиз биродарим Тимур ! Узи аслида жамоада тупурарлар бахсида пешкадамлик учун кураш олиб бораетган ва жамоадош тупурар булиб турган , 11 метрли жарима тупини тепиш Элдорга берилиши керак эди . Элдорнинг жамоадошлари бу ишнинг тескарисини килишди деб биламан . Менимча , уларнинг килинган кизганчиликлари яхшилик билан битмади . Поповнинг дарвозабонга караб тепган тупини дарвозабон бемалол хеч кандай кийинчиликсиз ушлаб олди . Агарда шу 11 метрли жарима тупини тепиш Элдорга берилганида , ажабмас у Дзюбага етиб олган булар эди . Бундан бошка нима хам дер эдим .
+5   
08 дек 22:35:25
TAHLIL_____Uz______
72:49 dakikada biz uchun oyin tugadi....... keyingi oyinlaringda omad ELDORjon....!
+5   
08 дек 22:25:38
Дилшод.Солиев
Вай чорт. 2 уйиндан бери пеналтини Элдорга беришмаяпти. Ростовни 2 голида Элдо Ионовни огзига ошни солиб берди.бирок гоони нишонлаш вактида ок,к,улок Ионов уни кутиб олаётган Элдога югурмади. Ёмон алам килди
+4   
08 дек 22:57:38
El-Uzbek
J O фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зайнутдинов молодец! Мана қандай бўлиши керак ҳақиқий легионер! Ҳездор Шомуродов ўргансин
Kimliging malum provokasiya qilma odamlani, seni maqsadig malum odamlani, millatlarni bir biri bilan urishtirish janjal chiqarish qisqasi sen HOYIN TROLSAN
+4   
08 дек 22:23:44
Bahri Samigov
Хозирча Шомуродов гол урмаган булсада лекин ростов учун майдонда энг фойдали футболчи булиб турибди
+4   
08 дек 22:20:36
Акром
Ростовда ойлик беришган шекилли
+4   
08 дек 22:16:10
Sherali Ali
E ba'zi og'ziga va o'ziga javob berolmaydiganlar!!! Qisib ikki golni tomosha qilginda unda Eldorni qilgan ishini ko'rgin!!! Aslida ikki gol ham Eldorni mehnati evaziga bo'ldiyu!!!
+3   
08 дек 23:04:05
Baffet
ANU IFLOS "J O" VAPSHEM YOQMAYAPTI BORU
+3   
08 дек 22:45:26
FK DAVR
Eldor o'ynolmasa xam gol ursa "zo'r o'ynadi" deyishadi ayrimlar. Agar shunaq qilib 50ta gol ursayam kuchli beshlik uyoqda tursin "Rostov"ni o'zigayam kerak bo'lmay qoladi.
Muhimi jamoa uchun foydali o'yinchi bo'lish. Masalan u 2ta ximoyachini o'ziga "bog'lab" qo'ysa-yu sherigiga vaziyat yaratib bersa, yoki raqiblarni xato qilishga majbur etsa, murabbiylar, mutahassislar shu jihatlariga e'tibor beradi. Nega Ronaldu "Real"dagidek gol urmayabdi "Yuventus"da yoki Messi Argentina terma jamoasida xam "Barselona"dagidek gollar uravermaydi? Xa yashang xamma gap jamoada, jamoadoshlarida. (Ayrim kaltafahmlar tag'in Ronaldu vs Messi jangini boshlavormanglar. Men misol tariqasida yozdim)
+3   
08 дек 22:17:34
Milliy
She4 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Istagan so'zingizni xato yozing, faqat Olloh nomini emas!!!
Xato yozganim uchun afsusdaman
+3   
08 дек 22:11:47
Badjio
Элдордан яна 1та асист
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг