"Спартак" матбуот ходими РПЛда Ўруновнинг қайдномаси ҳақида: "Лига сайтининг техник хатоси"

Alisher
9 авг 2021
"Спартак" матбуот ходими Ярослав Кулемин ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ўруновнинг РПЛ расмий сайтида жорий мавсум учун қайдномадан ўтганлигига муносабат билдирди.

"Ўрунов МФЙ (Миллий футбол лигаси) рўйхатида, у асосий жамоада ўйнай олмайди.

У нима учун асосий жамоанинг қайдномасига қўшилган? РПЛ сайтининг техник хатоси", - дейди Кулемин.

"Спартак"да айни дамда 9 хорижлик ўйинчи лига сайтида қайдномага қўшилган: Ўрунов, Эсекиэль Понсе, Айртон, Самюэль Жиго, Алекс Крал, Йордан Ларссон, Виктор Мозес, Квинси Промес ва Йоррит Хендрикс.

Легионерлар лимитига кўра, клублар 8 нафардан кўп бўлмаган хорижликларни қайдномага киритишлари мумкин.

→ Остон Ўрунов "Спартак"нинг янги мавсум учун қайдномасига киритилди


AlisherМуаллиф
Манба: sport-express.ru