

"Ўрунов вирусга чалинган ва уч ҳафта давомида машғулот бажара олмаган. Айни дамда у жамоа билан ишламоқда. Бундан ташқари жисмоний тайёргарлик бўйича қўшимча машқлар қилмоқда.
Жараён яхши кетмоқда. Унинг имкон қадар тезроқ ўйнашига умид қиламан", - дейди Тедеско.
Эслатиб ўтамиз, "Спартак" эртага РПЛ 2-тур доирасида ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилади.




