

Хабар қилинишича, "қизил-оқлар" бош директори Томас Цорн Венгер билан учрашиш мақсадида Лондонга ташриф буюрган.
Ташрифдан мақсад мутахассиснинг Россияда ишлашни хоҳлаши ёки йўқлиги, шунингдек молиявий тарафларни ўрганишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996-2018 йиллар давомида "Арсенал" бош мураббийи сифатида ишлаган.
Мураббий "Арсенал"дан ташқари "Страсбур", "Канн", "Нанси", "Монако"ва "Нагоя Грампус" клубларида ишлаган.



