Спаллетти: "Футболчиларда пул кўп, жарималар улар учун муаммо эмас"

Aslanov Jasurbek
27 дек 2018
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти ярим ҳимоячи Ража Найнгголаннинг "Наполи"га қарши ўйин қайдномасига киритилмаганига изоҳ берди.

"Жамоамизда мавсум олдидан ўрнатилган қоидалар бор. Футболда бу нарса тўп каби жуда муҳим.

Найнгголан фақат бу учрашув қайдномасига киритилмайди, шу билан бирга жарима тўлайди. Футболчиларда пул кўп, жарималар улар учун муаммо эмас, четлатиш эса жиддий таъсир қилади. У менга панд бермади, бироқ ўзини яхши тута олмади" - дейди италиялик мутахассис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia