

"Биз бир ҳафта олдингидан камроқ хатолар қилдик. Лекин, буни Икардининг йўқлиги билан изоҳламаган бўлардим. Муваффақиятимизга тўғри бурчакдан қараш керак. Жамоа ўз устида ишлаяпти ва йўқотишлар миқдорини камайтирмоқда.
Ҳамма вақт фақат Икарди ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Келинг, майдонда бўлган ўйинчилар ҳақида гаплашайлик. Улар югуришди, ўйнашди. Ўйинимизда пасайишлар камайиши учун стабилликни оширишимиз керак", - деди Спаллетти.




