UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Шўртан" 13 йилдан бери меҳмонда "Пахтакор"дан очко ололмаяпти, Тошкентдаги ягона ғалаба қандай қўлга киритилганди? Янгиликлар

"Шўртан" 13 йилдан бери меҳмонда "Пахтакор"дан очко ололмаяпти, Тошкентдаги ягона ғалаба қандай қўлга киритилганди?

Теглар :  ПахтакорШўртан
Суперлиганинг 7-турида Тошкентда бугун битта беллашув гувоҳига айланамиз.

Педру Морейра бошчилигидаги "Пахтакор" "Жар" стадионида "Шўртан"ни қабул қилади. Чемпионатда жамоалар ўзаро 24 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 19 ғалабага эришган, 2 дуранг қайд этган ва 3 марта мағлубиятга учраган. Рақиб дарвозасига 63 гол урилиб, 20 тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги 12 беллашувда 11 ғалаба ва 1 дуранг кузатилган. Охирги бор чемпионатдаги тўқнашув 2017 йил кузатилган ва унда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида зафар қучган. "Шўртан" сўнгги бор пойтахтда 2012 йилги мавсумда рақибидан очко олишни уддасидан чиққан (0:0).

Суперлига-2012. 17-тур

"Пахтакор" - "Шўртан" 0:0

"Пахтакор": Александр Лобанов, Илҳом Суюнов, Александр Клецков, Владимир Козак, Егор Кримец, Даврон Хошимов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев, Кахи Махарадзе, Шаҳбоз Эркинов

Захира: Аббосбек Махсталиев, Темурхўжа Абдухолиқов, Дилшод Шарофетдинов, Игорь Сергеев, Мурод Холмуҳаммедов, Никита Рибкин

"Шўртан": Михаил Наумов, Асрор Алиқулов, Обид Жўрабоев, Вадим Афонин, Адама Соро, Ҳамза Каримов, Александр Мерзляков, Лазиз Убайдуллаев, Фарҳод Тожиев, Игорь Таран, Патрик Агбо

Захира: Вячеслав Понамарёв, Ярослав Крушельницкий, Виктор Клишин, Аббос Амонов, Александр Корнейчук, Ильнур Хазигалиев, Георгий Мегреладзе

Ғузор жамоаси ўз тарихида Тошкентда фақат бир маротаба ғалаба қозонган у ҳам бўлса Ўзбекистон Кубогида. Суперлигада эса бундай деб бўлмайди. Ўша мавсумда кубок финалига қадар етиб борган ғузорликлар чорак финалда амалдаги соврин соҳиби "Пахтакор" тўсиғини енгиб ўтганди. Финалда эса юлдузларини йўқотган "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имкониятни бой берган

22.06.2010. Ўзбекистон кубоги чорак финал. 

"Пахтакор" - "Шўртан" 1:2

Голлар: Александр Гейнрих 52 - Георгий Мегреладзе 15, Игорь Таран 88

Жавоб учрашуви: 1:1

Голлар: Игорь Таран 24 - Рўзимбой Аҳмедов 52

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика