

“Бу италиялик футболчилардан ташкил топадиган ёш жамоа бўлади. Уларда нормал соч турмаклари бўлади. Биз аллақачон “Монца” учун футболчиларнинг сочини бепул олиб қўядиган сартарошни топдик. Ҳеч қандай соқол ва татуировкалар бўлмайди. Улар ғурур билан сирғаларини тақа олмайди. Улар майдонда бошқаларга намуна бўлади. Қўполлик учун рақибидан узр сўрашади ва ҳакамга жентельменларга хос мурожаат қилади. Мен замонавий футболда янгироқ нарса кўришни хоҳлайман”,—дейди Берлускони.



