UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Пахтакор" футзалда ҳам мағлуб бўлди, 1-турдан кейинги жадвал  0 17:58Ҳакам "Динамо"га қарши ўйин якунида "Насаф" дарвозасига пенальти белгиламади. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 17:35Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" ҳам муроса кўчасини танлашди  0 17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  6 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  13 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  41 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  48 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  25 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  29 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0

Сон Хён Мин: "Япония ёки Саудия Арабистони? Мусобақада ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақибга тайёр бўлишингиз керак" Янгиликлар

Сон Хён Мин: "Япония ёки Саудия Арабистони? Мусобақада ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақибга тайёр бўлишингиз керак"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги учрашувдан сўнг кореяликлар сардори Сон Хён Мин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Корея Республикаси Осиё кубоги иккинчи турида Иордания билан жанговар (2:2) дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин Корея Республикаси терма жамоаси сардори Сон Хён Мин ОАВ вакилларига интервью берди. Улар орасида Championat.asia журналистлари ҳам бор эди. Сон ўйин ҳақида гапирар экан, ўз ҳаракатларидан қониқмаганини ва кейинги босқичдаги рақиб ким бўлиши унчалик ҳам аҳамиятга эга эмаслигини билдирди.


- Бугун мусобақадги илк голингизни киритдингиз. Бундан қанчалик мамнунсиз?

- Унчалик ҳам мамнун эмасман. Тўғри, гол киритдим. Бироқ, терма жамоамиз бугун ғалаба қозона олмади. Ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Бугун кўрсатган ўйинингдан қониқдингизми?

- Йўқ, умуман қониқмадим.

- Корея Республикаси айни дамдаги ҳолатга кўра Саудия Арабистони ёки Япония билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

 - Буни умуман фарқи йўқ. Агар сиз турнирда ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, исталган рақиб билан тўқнаш келишга тайёр бўлишингиз керак. Олдинда яна бир ўйин бор. Плей-офф ҳақида ушбу учрашувдан кейин ўйлаймиз. Келажак қандай бўлишини ҳеч қачон била олмайсиз. 

- Иорданияга қарши учрашув бу қадар қийин бўлишини таҳмин қилганмидингиз?

- Албатта. Кўпчилик бу ўйин осон бўлиши ҳақида гапирганди, аммо кўриб турганингиздек, Осиё кубогида бирорта ҳам осон ўйин бўлмайди. Жисмонан ва руҳан ўйинга тайёр бўлмасангиз натижа сиз ўйлагандек бўлмайди, жабр чекиб қолишингиз мумкин. Бугун шунинг яққол мисолини кўрдик. Жамоа сифатида Иорданияга қарши ўйинда кўп нарса ўргандик. Яхшиямки, бу ҳолат гуруҳ босқичида юз берди. Бизда вазиятни ўнглаш имконияти етарли.

Ж.И

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика