Сон Хён Мин январь ойи охирига қадар сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
7 янв 2022
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин ойнинг қолган қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборади.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Антонио Конте хабар берди.

Футболчи Англия Лига Кубоги доирасида "Челси"га қарши ўйинда жароҳатланганди.

Шу орқали жанубий кореялик футболчи "Челси"га қарши жавоб ўйини, шунингдек, АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.

Ушбу мавсумда хавбек чемпионатда 17 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal