

"Антонио учун афсусдаман. У жаҳон даражасидаги мураббий. У билан биргаликда катта йўлни босиб ўтдик. Ундан жуда ҳам мамнунман. Бошқа футболчилар нимани ўйлаётганини билмайман, бироқ мен афсусдаман.
Унинг қолиши учун майдонда ўйнашим керак эди. Бироқ жамоага ёрдам бера олмадим ва қандайдир даражада масъулиятни ҳис қиляпман. Унинг қобилиятлари кўп. Ишонаманки, фаолияти давомида кўплаб муваффақиятларга эришади", - деди жанубий кореялик футболчи.



