"Сўғдиёна"нинг икки легионери учун мавсум якунланди
24 ноя 2023 14:31
Янгиликлар
"Сўғдиёна"нинг икки легионери учун мавсум якунланди
Кеча Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлиганинг 25-турида "Насаф" меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ушбу баҳсда "Сўғдиёна" посбони Милан Митрович ва ҳимоячи Тарик Исич мавсумдаги ўзларининг 4-сариқ карточкаларини олишди. Шу боис, ҳар иккала легионер 1 декабрь кунги "Сурхон"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Митрович 2023 йилда "Сўғдиёна" сафида барча мусобақаларда жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол ўтказиб юборди. Тарик Исич эса якунланаётган йилда барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар