UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  13 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6

"Сўғдиёна"нинг ҳозирги натижалари омили тайёргарликдами? Жавоҳир Қаҳрамоновнинг "Сурхон" билан ўйиндан кейинги фикрлари Янгиликлар

"Сўғдиёна"нинг ҳозирги натижалари омили тайёргарликдами? Жавоҳир Қаҳрамоновнинг "Сурхон" билан ўйиндан кейинги фикрлари

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди.

Муросасиз кечган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мазкур учрашувдан сўнг "Сўғдиёна"нинг иккинчи голига ассистентлик қилган Жавоҳир Қаҳрамонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- "Сурхон" билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Худога шукур, муҳими ғалаба қозондик. Рақиб ҳам уч очко билан ортга қайтиши мумкин эди. Омад бизга кулиб боқди. Мухлисларимиз қаршисида ютуқни нишонлашни завқи бошқача.

- "Сўғдиёна" янги мавсумга ёпиқ тарзда тайёргарлик кўрганди. Жамоа секин-аста яширин карталарни очяптими?

- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бу - футбол.  Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

- Демак ҳозирги натижалар тайёргарликка боғлиқ? Ёки мураббий маҳорати?

- Муваффақиятларда тайёргарликни ҳам, мураббийни ҳам ўз ўрни бор. Барча бирлашса, ғалабалар келаверади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинида иштирок этдингиз. Шу боис "Сурхон" билан баҳсга ўзингизни тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Терма жамоадан таклиф олишимни кутмагандим. Секин-аста жамоага киришиб оламан. Умуман олганда, "Сурхон" билан учрашувда ўзимни яхши ҳис қилдим.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика