

Йиғилишда эртанги ўйин билан боғлиқ бўлган ташкилий масалалар кўрилди. Ўйин комиссари Э.Бахтиёров яна бир бор жамоалар вакилларига регламент бўйича тартиб қоидаларни эслатиб ўтди
Жамоалар эртанги ўйинда қайндай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳақида ҳам келишиб олишди. Унга кўра “Сўғдиёна” жамоаси оқ-қора, “Қўқон-1912” жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга чиқишлари маълум бўлди. Учрашув ҳакамлари эса қизил рангли либосларда учрашувни бошқариб боришади.
Қўқондан келган мухлислар учун Жиззахдаги 12-стадионда сектор ажратилади. Меҳмон жамоа мухлисларига бепул чипталар тақдим қилинади.




