"Сўғдиёна" мураббийи: "Мағлубиятда бутун жамоа айбдор"

Narzulla Saydullayev
29 фев 2020, 17:32
“Машъал” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Шухрат Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




“Биринчи навбатда “Машъал”ни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, тезкор иккита гол ўтказиб юбордик ва ўзимизга кела олмадик. Мана шу икки гол ўйин натижасига таъсир этди. Ҳужумда ҳам ҳеч нарса ўхшамади", - деди Файзиев.

- Ўтказилган голларда кимнинг айби кўпроқ бўлди?

- Буни кўриб чиқиш керак, ўйинни таҳлил қиламиз. Хатолар устида иш олиб бораимз. Гол ўтказилганда битта футболчи айбдор бўлмайди, мағлубиятда бутун жамоа айбдор.

- Бугун майдонда ўтган йилги "Сўғдиёна"ни кўрмадик...

- Бошида айтганимдек иккита тезкор гол ўйинимизга таъсир қилди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia