

Ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошчилигида жамоа 10 кун давомида йиғинни ўтказади. Йиғин давомида асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарликни яхшилашга қаратилади. Кейинчалик йиғин Жиззахда давом этади.
Жамоани расман Дадажон Маматқулов,Омон-биик Халилов ва Сарвар Каримов тарк этган. Ҳозирча жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган. Мухлисларимиздан янги мураббий ва жамоадаги ўзгаришлар ҳақидаги турли хил гап сўзларга эътибор қилмай, фақат расмий хабарларни кузатиб боришларини сўраб қоламиз.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати



