"Сўғдиёна" Черногория терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
10 янв 2024
Жамоа қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Чехиянинг "Яблонец" жамоаси сафида 6 йилдан буён фаолият юритиб келган тажрибали ҳужумкор ярим ҳимоячи жиззахликлар билан шартнома имзолади.



Йовович фаолияти давомида умумий ҳисобда 275 учрашув майдонга тушиб, 36 та гол ҳамда 48 та голли узатмага муаллифлик қилган. Черногория терма жамоаси учун 54 та ўйин ўтказган.

Йовович ўтган мавсум "Яблонец" таркибида 18 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та голли пасни ёздириб қўйган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати