“Сўғдиёна” 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
19 фев 2018 14:15
Янгиликлар
“Сўғдиёна” 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Айни дамда Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Сўғдиёна" клубининг мураббийлар штаби жамоага янги футболчиларни жалб этишмоқда.
“Металлург” жамоасида ажойиб мавсум ўтказган Алишер Зиёвуддинов ва “Бухоро” дан Тоҳир Шамситдиновлар билан расмий шартномалар имзоланди ва улар бўлажак мавсумда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Эртага жамоа навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Спарринг рақиб - Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби. Беллашув эртага соат 12:00 да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар