Sofascore. Ассист қайд этган Эркинов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?

Khoja
8 дек 2024, 10:05
Кеча БАА чемпионатининг навбатдаги турида «Ал Ваҳда» «Ал Уроба»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

Мезбонлар сафида Ҳожимат Эркинов асосий таркибда майдонга тушди ва 73-дақиқада захирага олинди. Хавбек жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди.

Sofascore нашри Эркиновнинг ушбу баҳсдаги ҳаракатларига 7,3 баҳога қўйди.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore