

"Барселона" ЛаЛига баҳсида "Реал"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Биринчи бўлим охирида "Барселона" бурчак тўпини амалга ошираётган эди. Мадридликлар ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени рақиб ҳимоячиси Рональд Араухони бўйнидан тортиб, йиқитди.
Учрашув бош ҳаками Хесус Хиль Мансано бу вазиятда пенальти йўқлигини кўрсатди. ВАРда ишлаган ҳакамлар уни монитор олдига чақиришмади.
"Сўнгги паллада Араухо Чуамен қоида бузганини маълум қилди. Аммо бу пенальти эмас.
"Реал" шунга ўхшаш вазиятлардан 15та видео ясаб, расмий каналда намойиш этади.
Фикримча, Чуамени Араухога қўлини қўйди, аммо бу пенальти эмас" - дейди собиқ ҳакам.



